Италиялик Анжела Карини гендер тестидан ўта олмаган қиз томонидан нокаутга учрагач, боксдаги фаолиятини якунлади.
"Мен ютқазмадим, лекин ўзимдан кучли инсонга таслим бўлдим. Энди мен боксга “хайр” дейман", деди 25 ёшли Карини.
Унинг сўзларига кўра, рақиби юзига урганидан кейин бурнида қаттиқ оғриқ сезган, мувозанатни йўқотган ва нафас олишда қийналган. Унинг учун Париждаги Олимпиада фаолиятидаги биринчи катта турнир эди.
Карини 64 кг вазн тоифасида Хелифга қарши 1/8 финал жангини 46 сония ўтказди ва давом этишдан бош тортди. Жангдан сўнг дарҳол Карини йиғлаб юборди ва жангни адолатсиз деб атади.