Златан Ибрагимовичнинг ўғли Максимилиан "Милан"да ўйнайди - табиийки, катталар жамоасида эмас, ҳозирча ёшлар жамоасида. Унинг отаси бу янгиликдан жуда мамнун.
— Ота сифатида мен жуда фахрланаман. Максимилианни олдинда узоқ йўл кутиб турибди. Футболда менинг исмимни кўтариб юриш катта масъулиятдир, лекин у аллақачон босимга дош бера олишини, тўғри менталитетга эга эканлигини исботлаб бўлди ва бу ҳозир энг муҳими", - деди Златан.
Италия чемпионатининг янги мавсуми 17 август куни бошланади.