Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Дуглас Луис Англия Премьер-лигасидаги ўйинлари ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Мен "Ювентус"га энг қийин деб топилган чемпионатдан ўтдим. Бу тажрибани бошдан кечирганимдан жуда хурсандман. А Серияда мен кўпроқ ютуқларга эришмоқчиман. Қандай футболчи эканлигимни ва нимага эриша олишимни биламан", деди Луис матбуот анжуманида.
Англия чемпионатининг сўнгги мавсумида футболчи 9 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.