"Рома" ҳимоячиси Эван Ндика жамоага янги келган Артём Довбик ҳақида гапирди.
“Ҳозиргача мен у билан атиги 2-3 та машғулот ўтказдим, бироқ у жуда кучли марказий ҳужумчи эканлигини айтишим учун улар етарли бўлди. Мен бунга ишончим комил.
Бу бизнинг бошқа янги келганларимиз - Энцо Ле Фе ва Матиас Соуле учун ҳам амал қилади. Булар ҳам кучли футболчилар, техник маҳоратга эга. Ишончим комилки, улар ўтган мавсумдагидан яхшироқ ўйнашимизга ёрдам беришади.
Биз уларга мослашишга ёрдам берамиз. Мен француз тилида гаплашаман, шунинг учун мен Энцога ёрдам бераман, Пауло Дибала ва Леандро Паредес эса Соулега ғамхўрлик қилишади. Бу ажойиб ўйинчилар гуруҳи ва биз ҳаммага имкон қадар тезроқ интеграциялашувига ёрдам берамиз”, деди Ндика.