Келаси ҳафтанинг 23 ва 24 апрель кунлари Европа чемпионлар лигасининг ярим финали бўлиб ўтишидан хабарингиз бўлса керак, албатта.
Юртимизда Европа футболининг мухлислари жудаям кўп деб ўйлайман. Сабаби оддий. Нима деганда Европа футболида шундай бир мусобақа борки, бу - Европа чемпионлар лигаси. Бу мусобақа бошқа қитъа футболи мусобақаларидан ўзининг жозибадорлиги билан ажралиб туради ва жаҳонда тенгсиз саналади.
Европа чемпионлар лигасида гап кетар экан, энди буёғига Испания ва Германия клублари ўртасидаги баҳсга гувоҳ бўламиз. Мухлисларнинг бор эътибори ярим финалнинг биринчи жуфтлигида ўйнайдиган «Бавария» ҳамда «Барселона» учрашувига қаратилгани бежиз эмас. Нега деганда, Хосеп Гвардиоланинг собиқ ва бўлажак клублари ўзаро тўқнаш келишадида. Ҳа майли, Гвардиола кимга мухлислик қилиши ўзига ҳавола, энг асосийси шу икки жамоа бизга ажойиб, чиройли ўйнаб беришса кифоя, финалга қайси жамоа йўл олишини кузатамиз.
Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида Дортмунднинг «Боруссия» ҳамда Мадриднинг «Реал» жамоалари ўзаро финалга чиқиш учун кураш олиб боришади. Айрим футбол мутахассису мухлисларнинг фикрича, устунлик «Реал» жамоаси томонида деб ҳисоблашмоқда. Балким тўғридир, буни вақт кўрсатади. Лекин бу футбол, футболда олдиндан бир нарса айтиб бўлмайди. Бу икки жамоадан ҳам ажойиб ва чиройли ўйин кутиб қоламиз.
Ярим финалчи тўртта жамоага ҳам омад тилаб қоламан. Биз мухлислар учун финалга муносиблар чиқишсин. Сабаби финал ўйинини завқ билан кўришга нима етсин.
Энди қизиқишимдан келиб чиқиб ва айрим мухлисларнинг таклиф ва истакларини инобатга олиб, шу кунгача УЕФА чемпионлар кубоги ҳамда УЕФА чемпионлар лигаси ғолиблари ҳақидаги статистик маълумотни ёзишга қарор қилдим.
1955/56 йилги мавсумдан бошлаб, 1990/91 йилги мавсумгача Европа чемпионлар кубоги номи билан мусобақа ўтказилар эди. 1991/92 йилги мавсумдан бошлаб эса ҳозирги Европа чемпионлар лигасига асос солинган.
1). “Реал” (Мадрид, Испания) — 9 марта ғолиб — 1956, 1957, 1958, 1959, 1960, 1966, 1998, 2000, 2002
2). “Милан” (Италия) — 7 — 1963, 1969, 1989, 1990, 1994, 2003, 2007
3). “Ливерпуль” (Англия) — 5 — 1977, 1978, 1981, 1984, 2005
4). “Аякс” (Голландия) — 4 — 1971, 1972, 1973, 1995
5). “Бавария” (Германия) — 4 — 1974, 1975, 1976, 2001
6). “Барселона” (Испания) — 4 — 1992, 2006, 2009, 2011
7). “Интер” (Милан, Италия) — 3 — 1964, 1965, 2010
8). “Манчестер Юнайтед” (Англия) — 3 — 1968, 1999, 2008
9). “Бенфика” (Португалия) — 2 — 1961, 1962
10). “Ноттингем Форест” (Англия) — 2 — 1979, 1980
11). “Ювентус” (Италия) — 2 — 1985, 1996
12). “Порту” (Поругалия) — 2 — 1987, 2004
13). “Селтик” (Шотландия) — 1 — 1967
14). “Фейеноорд” (Голландия) — 1 — 1970
15). “Астон Вилла” (Англия) — 1 — 1982
16). “Гамбург” (Германия) — 1 — 1983
17). “Стяуа” — Румыния) — 1 — 1986
18). ПСВ Эйндховен (Голландия) — 1 — 1988
19). “Црвена Звезда” (собиқ Югославия) — 1 — 1991
20). “Марсель” (Франция) — 1 — 1993
21). “Боруссия” (Дортмунд, Германия) — 1 — 1997
22). “Челси” — Англия) — 1 — 2012
Абдумажид Қодиров