"Манчестер Сити" Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин бўлган дарвозабон Эдерсонга ўринбосар қидирмоқда.
Бразилиялик Саудия клубларидан бирининг фойдали таклифини қабул қилишга тайёр эди, аммо “шаҳарликлар” ўзларининг “биринчи рақамли” дарвозабонини сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, “Манчестер Сити”да Эдерсон ўрнига асосий номзод “Вердер”дан Михаэль Цеттерер бўлган.
29 ёшли дарвозабонни трансфер ойнаси ёпилгунига қадар бошқа инглиз клублари ҳам ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилишлари мумкин.