Лондоннинг “Челси” клуби дарвозабони Жорже Петрович француз клубининг устувор мақсади ҳисобланади. L'Equipe маълумотларига кўра, "Страсбург" сербиялик ўз сафига таклиф қилишга қизиқмоқда.
Франция жамоаси Петровични мавсум охиригача ижарага олмоқчи. Жорже "Челси"нинг янги бош мураббийи Энцо Маресканинг режаларида йўқ, гарчи Маурисио Почеттино даврида сербиялик футболчи мавсумнинг кўп қисмида жамоанинг асосий дарвозабони бўлган бўлса ҳам.