Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Неъматулло Қуттибоев : «Машъал» Олий лигага чиқади»

Баҳо:
+1 | -

Биринчи лиганинг 5-туридан ўрин олган “Машъал” – “Орол” баҳсидан сўнг меҳмонлар устози Неъматулло Қутибоевнинг фикрлари билан қизиқдик.  

 


- Ўйин давомида “Машъал”нинг бизга нисбатан барибир кучли эканлиги кўриниб турди. Ўтказиб юборилган голларда ўзимиз хатога йўл қўйдик деб ўйлайман. Биз энди-энди ўйинимизни топиб боряпмиз, “Машъал” эса аллақон ўз ўйинини топиб олган ва шунинг учун ҳаммани мағлубиятга учратиб келмоқда. Баъзи сабабларга кўра, бу мавсум бироз кеч йиғилдик. Менимча, шунинг таъсири билиняпти.  

 


- “Орол” Муборакка ўзининг энг кучли таркиби билан ташриф буюрдими?
- Энг кучли таркиб десам ҳам бўлади. Фақат икки нафар ҳимоячимиз майдонга тушмаганини ҳисобга олмаганда. 

 


- Жамоангиз дарвозасига белгиланган пенальти хусусида нима дея оласиз?
- Фикримча, пенальти йўқ эди. Балки ҳакамлар ўша вазиятда адашган бўлишлари мумкин.
 

 

- “Орол” кучли саккизликка кира оладими? 
- Шогирдларимга ишонаман. Ҳаммаси жойида бўлса кейинги босқичга албатта чиқамиз.
 

 

- Нима деб ўйлайсиз, “Машъал” кўрсатаётган ўйини билан олий лигага чиқа оладими? 
- Чиқади. Бу ҳақда гап-сўз бўлиши мумкин эмас.
 

 

- Жиянингиз Саламат Қутибоевнинг ўйини ҳақида тўхталсангиз. 
- Саламатда тажриба бироз камлиги, анчадан бери ўйнамагани кўриниб турибди. Аммо ўйиндан ўйинга  савияси ортиб боришига ишонаман. 
 

- Ҳозир Нукусда футболга бўлган эътибор қандай?
- Келинг, шу саволни очиқ қолдирай.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 11:01, 23.04.2013.
Ўқилди: 4343 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик