Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Томоша қилиш тавсия этилади: «Локомотив» – «Ардус»

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг жорий мавсуми ўз якунига етмоқда. Бу йилги мавсум мусобақа тарихидаги энг ёрқин ва шиддатли мавсумлардан бири сифатида ёдда қолиши шубҳасиз.

Бунга бир неча сабаблар бор. Бу, биринчи навбатда, Ўзбекистон чемпионатиниг жорий мавсуми жаҳондаги энг кучли миллий футзал биринчиликларидан бири ҳисобланган Испания чемпионати формати асосида ташкил этилгани билан боғлиқ. Жамоалар жами 18тадан ўйин ўтказган 4 турдан сўнг, плей-офф босқичи ўйинлари старт олди. Мусобақа регламентига кўра, чорак финал босқичида жуфтликларга бўлинган жамоалар ўзаро иккитадан ўйин ўтказишди. Чорак финал ва ярим финал ўйинларининг энг кучлилари шундай йўл билан аниқланди ва финал ҳам бундан мустасно бўлмайди – финал учрашуви икки ўйиндан иборат бўлади.

Кўп ҳолатларда финал учрашувининг икки ўйиндан иборат бўлиши маъқулланмайди, бироқ бу сафар бу жиҳат камчилик эмас, балки ижобий бир ҳолат сифатида баҳоланиши эҳтимоли катта. Ушбу мавсум «Локомотив» ва «Ардус» жамоалари ўртасидаги тўқнашувга Ўзбекистон Кубоги финалида гувоҳи бўлгандик ва ўшанда жамоалар юқори савиядаги ўйинни намойиш этишган эди. Жамоалар шундай ўйин кўрсатишган эдики, уни узоқ вақт ўтса ҳам эсдан чиқариб бўлмайди.

Энди эса жамоалар Ўзбекистон Чемпионати финалида тўқнаш келишади. Бўлажак икки ўйин ҳам мавсум безагига айланиши шубҳасиз. «Ким ғалаба қозонади?», - деган саволга, тахминимизча, ҳеч ким жавоб бера олмаса керак. Жамоалар шу қадар тенг кучлики, улардан бирортаси алоҳида ажратиб кўрсатиш ҳақиқатан ҳам қийин вазифа. Умуман олганда, финал ўйинларига кўп қолмади. Ҳал қилувчи учрашувлар 25-26 апрель кунлари Тошкент телеминораси ёнидаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтказилади ва ҳар иккала ўйин ҳам 18:00да бошланади.

Жамоаларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, финал тақдири учинчи ўйинда ҳам ҳал этилиши мумкин, бироқ қўшимча ўйиннинг ўтказилиши учун жамоалар дастлабки икки ўйинда бир мартадан ғалаба қозонишлари керак бўлади. Нима бўлганда ҳам, финал учрашувларида юқори тезлик ва ҳиссиётларга бой шиддатли ўйинлар томошаси кафолатланган, деб айта оламиз. Финал учрашувларига кириш, чемпионатнинг аввалги ўйинларида бўлгани каби – бепул, шундай экан, мамлакат футзалининг энг маҳоратли ижрочилари иштирокидаги энг қизиқарли ўйинни ўтказиб юбормасликни маслаҳат берамиз.

Дарвоқе, «Максам-Чирчиқ» ва «Бунёдкор» жамоалари иштирокидаги 3-ўрин учун баҳсни ёддан чиқармаслик керак. Ушбу жамоалар ўз ўйинлари билан ҳақли равишда мамлакатнинг энг кучли жамоалари қаторига киришларини исботлашди. «Локомотив» ҳам, «Ардус» ҳам мос равишда «Максам-Чирчиқ» ва «Бунёдкор»га қарши ярим финал ўйинларида катта куч сарфлашга мажбур бўлишди. 3-ўрин учун ўйинлар ҳам 25-26 апрель кунлари ўтказилади ва 16:00да бошланади.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 12:04, 23.04.2013.
Ўқилди: 3988 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6624]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3109]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3035]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2206]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2008]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1918]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1808]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1753]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1596]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1551]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик