Кириш Регистрация

«Барса» португал клубига Рокенинг трансфер нархини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ва Лиссабоннинг «Спортинг» клублари ҳужумчи Витор Роке борасида музокараларни давом эттирмоқда.

«Блауграна» бразилиялик футболчини трансфер ойнаси ёпилгунига қадар сотишга қарор қилди, аммо кафолатланган тўловлар сифатида 30 миллион евро талаб қилмоқда - айнан мана шу футболчини «Атлетико Паранаэнсе»дан сотиб олиш харажатларини «қоплаш» учун зарур, деб хабар беради "Barca Universal". «Спортинг» камроқ таклиф қилмоқда - 20 миллион евро ва бонуслар.

Бошқа манбаларга эътибор қаратсак, Витор Рокени «Барселона» 40 миллион еврога сотиб олган. Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли форвард шу йилнинг январь ойида Каталония клубига ўтган эди.

Киритилди: 13:23, 19.08.2024.
Ўқилди: 1631 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.