Кириш Регистрация
17/09 00:00 Райо Вальекано 3-1 Осасуна
17/09 15:00 Шандонг Тайшан 3-1 Сентрэл Кост
17/09 15:00 Квангжу 7-3 Йокогама Маринос
17/09 17:00 Шангхай Шенхуа 4-1 Поханг Стилерс
17/09 17:00 Бурирам Юнайтед 0-0 Виссел Кобе
17/09 17:30 Коста-Рика 2-2 Нидерландия
17/09 17:30 Таиланд 10-5 Куба
17/09 19:00 Пахтакор 0-1 Ал-Васл
17/09 20:00 Ўзбекистон 1-4 Парагвай
17/09 20:00 Бразилия 8-1 Хорватия
17/09 21:00 Ар-Райян 1-3 Ал-Ҳилол
17/09 21:45 Янг Бойз 0-3 Астон Вилла
17/09 21:45 Ювентус 3-1 ПСВ
17/09 22:00 Мальорка - Реал Сосьедад
17/09 23:59 Милан - Ливерпуль
17/09 23:59 Бавария - Динамо Загреб
17/09 23:59 Реал Мадрид - Штутгарт
17/09 23:59 Спортинг - Лилль
18/09 21:45 Болонья - Шахтёр
18/09 21:45 Спарта - Зальцбург
18/09 22:00 Бетис - Хетафе
18/09 23:59 Селтик - Слован
18/09 23:59 Брюгге - Боруссия Д
18/09 23:59 Манчестер Сити - Интер
18/09 23:59 ПСЖ - Жирона
19/09 21:45 Фейеноорд - Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда - Бенфика
19/09 22:00 Леганес - Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако - Барселона
19/09 23:59 Аталанта - Арсенал
19/09 23:59 Атлетико - РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест - Штурм

Қаҳрамон «кампиршо»

Баҳо:
+ | -

Париж Олимпиадасининг аёллар футболидаги дастлабки куни эркаклар турниридаги Аргентинанинг можароли стартидан кўра мароқли ўтди.

Бош қаҳрамон - бразилиялик Марта. Ҳа, сайёрамизнинг 5 карра энг яхши футболчиси Парижга келди, асосий таркибда майдонга тушди ва стартни Нигерия устидан ғалаба (1:0) билан бошланишига сабабчи бўлди.

Марта заргарона ассистни амалга оширди, бошқа томонга югура туриб, кутилмаганда йўналишни ўзгартирди. Бразилия Олимпиада фаворити эмас, боз устига, Испаниядек жаҳон чемпиони билан бир гуруҳдан жой олган. Айнан шу сабабли, мусобақани ғалаба билан бошлаш муҳим аҳамиятга эга.

Биринчи бўлимнинг ўрталарида Марта қандайдир ўзига хос узатмани намойиш этди. Аввалига марказга интилиб, рақиб дарвозасидан узоқлашди. Кейин жамоадошининг олға интилганини кўриб қолди ва тўпни унинг йўналишига йўллади. Ҳужумчи Габи Нуньеш узатмадан унумли фойдаланиб, яқин тўққизликни ишғол этди.

Қисқаси, Бразилия 1:0 ҳисобидаги ғалабани сақлаб қолди ва ўз гуруҳида Японияни 2:1 ҳисобида маҳв этган Испания билан биргаликда етакчи бўлиб олди. Испанияликлар сафида Айтана Бонмати гол ва ассистни расмийлаштириб, ўйиннинг бош қаҳрамони бўлди. Дарвоқе, «Барселона»нинг 26 ёшли ҳужумчиси ESPN томонидан ХХI асрдаги аёл футболчилар орасида 2-ўринга лойиқ топилди. Мартадан кейинги ўринга.

«Кампиршо» Мартанинг олтинчи Олимпиадаси! Олтита «Олтин тўп» бор, олтин медаль эса ҳамон йўқ

Марта - суперафсона. У шунчаки, футболчи мақомидан анча юксакроқ. Қаҳрамонимиз 2006, 2007, 2008, 2009, 2010 ва 2018 йилларда дунёдаги энг яхши спортчи сифатида эътироф этилган. Владимир Иванов сўнгги Олимпиада юлдузларини таништириш чоғида қуйидаги маълумотни эслатиб ўтди: «Вақти-вақти билан шахсан Пеле қўнғироқ қилиб, унинг ўйинларига маҳлиё бўлиб қолганлигини изҳор этарди».

Бироқ Мартанинг совринлар коллекциясига Олимпиаданинг олтин медаллари етишмаяпти. Ваҳоланки, аёллар турнирида асосий терма жамоалар иштирок этади. Бразилиялик буюк футболчига бир марта бўлсада, омад кулиб боқмади.

Афина-2004 - кумуш медаль. Турнирда Марта 3та гол урган, лекин финалда ҳеч нарса қила олмади. Бразилия эса қўшимча вақтда АҚШга имкониятни бой берди.

Пекин-2008 - яна кумуш медаль ва яна 3та гол (чорак финалда ғалаба голи, ярим финалда жавоб голи) ва яна қўшимча вақтда совринни АҚШ қўлга киритиши.

Лондон-2012 - мусобақани чорак финалда тарк этиш. Марта гуруҳ босқичида гол урди, лекин плей-офф босқичида Япония 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Рио-2016 - ярим финалда мағлубият. Машҳур «Маракана» стадионида пенальтилар бўйича Швециядан енгилган, кейин 3-ўрин учун кечган беллашувда Канадани енга олмаган. Марта эса плей-офф босқичида гол ура олмаган.

Токио-2020 - мусобақани чорак финалда тарк этган. Бунда ҳам плей-оффнинг дастлабки босқичида омад бўлажак чемпион - Канада томонида бўлган. Марта эса дастлабки 2 учрашувда 3та гол урган, плей-офф босқичини «қуруқ» ўтказган.

Умуман, қаҳрамонимиз терма жамоа билан бирор марта шоҳсупага кўтарила олмаган, энг юқори натижаси - кумуш медаль. 2007 йилда Марта 5та ўйинда 12та (7}5) сермаҳсул ҳаракатлари билан Бразилияни финалга олиб чиққан, лекин Германияни енга олмаганди - 0:2. Шундан бери ҳанузгача нуфузли совринга бунчалик яқинлаша олмаяпти.

Марта - 5та Олимпия Ўйинларида гол урган ягона тўпурар. Афсуски, нуфузли турнирда 6-марта мерганлик санъатини намойиш этиш Мартага насиб этмади. «Терма жамоадаги ягона кампиршо - менман. Жамоадошларимнинг кўпчилиги нав­қирон қизлар. Улар учун ҳаммаси ҳали олдинда», - деганди Марта Бразилия учун омадсиз якунланган ЖЧ-2023 турниридан кейин. Ўшанда унинг жамоаси гуруҳдан чиқа олмаганди. Марта эса Парижда терма жамоадаги фаолиятига нуқта қўйди. Энди у учун жаҳон Кубоги ҳам, Олимпия Ўйинлари ҳам тарихга айланди.

«Футболнинг қайси жиҳати яхши эканлигини биласизми? Тўп суришни бошлаган давримда аёллар футболида «кумирлар» йўқ эди. Ўйинларни ТВда намойиш этилмаса, улар қаердан келиши мумкин? Терма жамоа аъзоси бўлишим, қизларга ибрат кўрсатишим ҳатто хаёлимга ҳам келган эмасди. 20 йил аввал илк марта майдонга тушганимда, мени ҳеч ким танимасди. Энди эса биз кўпчилик аёлларнинг нишонига айландик», - дейди Марта.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:44, 19.08.2024.
Ўқилди: 1644 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.