«МЮ» сэр Алекс Фергюсон жамоасининг 20-чемпионликни қўлга киритгани ҳақида фикр билдирди.
«МЮ»нинг охирги 20 йил ичидаги турғун ўйини тақсинга сазовор.
Бу тортишувли фикр, лекин, балки бу бизниг энг кучли жамоамиздир. Олдинги жамоалар кейингиларга қараганда кучли деб айтишдан осони йўқ. Носталигия одамни чалғитади. Барчамиз «Ёшлигимда ҳаммаси яхши эди» деймиз, лекин бу аслида носталгия бўлади.
Ҳозирги кунга келиб бизда нима бор? 84 очко. Мавсумнинг бу қисмига келиб биз ҳеч қачон бунақа очко тўпламаганмиз. Бу футболчиларимизнинг даражаси ўсганидан далолат беради.
Таркибимизда бир нечта етакчи ёшлар бор. Рафаэль жуда ажойинб ҳаракат қилмоқда. Фил Жонс ҳам баъзи ўйинлари билан жамоа тарихидаги энг яхши футболчи болиши мумкин деган таассурот уйғотади.
Бу жуда ёқимли туйғу ва титулни қачон ютиш муҳим эмас. Биз жамоадан кутилган нарсани амалга ошира олдик»,- дейди сэр Алекс.