"Манчестер Сити"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жоау Кансело "Барселона"даги собиқ жамоадошларида яхши таассурот қолдирмаган.
Португалиялик футболчи ўтган мавсумда "блауграна"да ижара асосида ўйнаган. Diario SPORT хабарига кўра, жамоада кўпчилик футболчининг хатти-ҳаракатидан норози бўлган.
Манбага кўра, Канселу асосий таркибга киритилмаганида кўпчиликни менсимаган ва ёш жамоадошлари билан яхши муносабатда бўлмаган.
Жоау Канселу мавсум охирида "Манчестер Сити"га қайтди. Ҳимоячининг келажаги ноаниқлигича қолмоқда.