"Ливерпул"нинг собиқ футболчиси Дитмар Хаманн Германия терма жамоасининг янги сардори бўлиши керак бўлган футболчи номини айтди.
"Агар Жошуа Киммих сардорлик боғичини олмаса, ҳайрон қоламан. У тез-тез танқид қилинади. Шунга қарамай, Киммих доимо асосий таркибда ўйнайди. Менимча, у Германия терма жамоаси сардори роли учун идеал номзоддир", — дейди Хаманн.
29 ёшли Киммих 2016 йилдан бери Бундестимда ўйнаб келмоқда. Ярим ҳимоячи терма жамоа сафида 87 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урган.