Ивуарлик ҳужумчи Муҳаммад Конате Саудия Арабистонига кўчиб ўтди.
Энди ҳужумчи пойтахтнинг "Ар-Риёд" клуби шарафини ҳимоя қилади, клуб мамлакат олий дивизионида ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, Конатени Россия Премьер-лигаси мухлислари яхши билишади. Африкалик легионер фаолиятининг сўнгги беш йилини Россияда "Тамбов", "Химки" ва "Ахмат" клубларида ўтказган. 2024 йилнинг ёзида унинг Грозний клуби билан шартномаси ниҳоясига етди.