"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Мануэль Угарте "Манчестер Юнайтед"га ўтиш арафасида.
Клублар ўртасидаги сўнгги музокаралар муваффақиятли кечди. "Қизил иблислар" уругвайлик футболчини 60 миллион еврога сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олади.
Мануэль Угарте "ПСЖ"да бор йўғи бир мавсум ўтказди. Ўтган ёзда француз гранди ярим ҳимоячини Лиссабоннинг "Спортинг" клубидан 60 миллион евро эвазига сотиб олганди.
23 ёшли футболчи парижликлар сафида 37 учрашувда 3 та голли узатмани амалга оширган.