Бироз аввал Суперлига 14-туридан ўрин олган қолдирилган «Пахтакор» - «Сурхон» учрашуви бўлиб ўтди. Унда кутилмаганда термизликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
ЎзПФЛ хабарига кўра, учрашувининг энг яхши ўйинчиси сифатида «учар тулпорлар» дарвозабони Даврон Мерганов топилган.
У ўз жамоасининг қуруқ ғалабасида жуда муҳим роль ўйнади.