Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Феруз Бекмуродов: «Биз жаҳон чемпионатининг ҳар бир ўйинида курашамиз»

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Тожикистон терма жамоаси сўнгги еттита Осиё Кубогининг олтитасида илк босқичдаёқ қоқилиб, жаҳон чемпионати орзулигича қолиб кетаверди.

Япония эса сўнгги 13та қитъа чемпионатининг нақ 12тасида шоҳсупага кўтарилган, амалдаги чемпион ҳам айнан улар. Бундан ташқари сўнгги икки мундиалнинг плей-офф босқичига чиқди. Гап шундаки, сўнгги қитъа чемпионатида бу икки жамоа бир гуруҳдан жой олишди ва ўзаро ўйинда дуранг (1:1) натижа қайд этилди. Ўйинда осон ғалабани ўйлаган «самурайлар» «форс шерлари»нинг дарвозасида ҳақиқий гигант турганини билишмасди. Феруз Бекмуродов бутун ўйин давомида кўплаб ажойиб сейвларни амалга оширди. Якунда қўшниларимиз Бангкокда ўтказилган турнир чорак финалига гуруҳда 1-ўринни эгаллаб йўл олди, қудратли Япония эса иштирокини тўхтатди. Кейин тожикистонлик футзалчилар «плей-офф»да Афғонистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва тарихида биринчи марта жаҳон чемпионатига йўл олди. ФИФА расмий сайти 26 ёшли қаҳрамондан интервью олишга аҳд қилди. Унда Бекмуродов бир қатор қизиқарли саволларга жавоб қайтарди.

- Тожикистон ҳали футзал бўйича жаҳон чемпионатида қатнашмаган. Шундай тарихий натижа қўлга киритилганидан кейинги ҳис-туйғуларингизни тасвирлаб бера оласизми?

- Бу ақл бовар қилмайдиган туйғу эди. Биз адреналиннинг катта портлашини ҳис қилдик. Биз жаҳон чемпионатига чиқиб, тожик спорти тарихига кирдик.

- Сиз ўша ўйинда бир нечта ажойиб сейвларни амалга оширдингиз. Шундай ўйинингиз билан қанчалик фахрландингиз?

- Ғалаба жамоавий иш туфайли бизга насиб этди. Ҳар бир ўйинчи ушбу муваффақиятга катта ҳисса қўшди. Мен ҳам шунчаки ўз ишимни қилдим.

- Сиз тўпни жуда яхши бошқарасиз ва яқинда Қирғизистон терма жамоаси дарвозасига иккита гол ҳам урдингиз. Тожикистон учун тўп билан муомала қилиш қобилиятингиз қанчалик қимматли?

- Замонавий футзалда, агар дарвозабон оёқлари билан ўйнашни билса, бу жуда катта афзаллик ҳисобланади. Юқори прессингда ўйнайдиган жамоаларга дуч келганингизда, бу айни муддаодир. Илгари мен катта футболда ўйнаганман. Бир нечта ўртоқлик ўйинларида қатнашдим ва айнан у ерда оёқда яхши ўйнашни ўргандим. Маҳаллий мусобақаларда бир нечта голлар ҳам урганман.

- Сизнингча, Тожикистонни Ўзбекистонда қандай қўллаб-қувватлашади?

- Ўзбекистон Тожикистонга қўшни давлат. Ўйлайманки, жаҳон чемпионатида кўплаб мухлислар, шунингдек, Ўзбекистонда яшовчи тожикларнинг кўплиги бизга қўшимча устунлик беради. Яқин дўстларимиз ҳам Ўзбекистонга бориб, Португалия, Марокаш ва Панамага қарши ўйинларда бизни қўллаб-қувватлашни режалаштиришмоқда.

- Терма жамоа либосида майдонга чиқиб, ЖЧда Тожикистон мадҳиясини эшитиш қанчалик ҳаяжонли бўлади?

- Миллий мадҳияни эшитиш - бу жуда катта туйғу, ҳаяжон. Миллий жамоа сафида бўлиш эса фахр демакдир.

— ЖЧда икки гигант - Португалия ва Марокаш билан бир гуруҳда бўлганингизни билгач, қандай ҳис-туйғуларни бошдан кечирдингиз?

- Ҳа, биз ўта мураккаб, ўлим гуруҳига тушдик. Португалия амалдаги жаҳон чемпиони ва кўплаб истеъдодли футболчиларга эга. Марокаш Африка чемпиони ва жуда кучли рақиб. Панама ўз қитъасининг чемпиони, яна бир кучли жамоа. Жаҳон чемпионатида бизни қийин ўйинлар кутмоқда. Лекин биз ҳар бир ўйинда курашамиз.

- Тожикистон Португалияга қарши қандай натижага эришади?

- Португалияда Жуан Матос, Бруно, Тиагу Бриту, Фабио Сесилио, Андре Коэльо, Пани Варела каби таниқли ва истеъдодли футзалчилар бор. Қийин ўйин бўлади. Португалияга қарши натижага эришиш учун биз кучли ўйин кўрсатишимиз, интизом ва характер намойиш этишимиз лозим.

- Тожикистон Осиё Кубогининг ярим финали ва 3-ўрин учун ўйинларда пенальтидан мағлуб бўлди. Бу борада машғулотлар ҳам анча кучайтирилгандир?

- Пенальтилар серияси - бу лотерея. Баъзан омад сизга, баъзида эса рақибга кулиб боқади.

- Сиз учун жаҳоннинг энг кучли дарвозабони ким?

- Менга жаҳоннинг энг яхши дарвозабонларидан бири бўлган қозоғистонлик Игитанинг ўйин услуби кўпроқ ёқади.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:51, 23.08.2024.
Ўқилди: 1507 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.