Кириш Регистрация
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал 1-2 Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад 3-3 Алавес
11/04 18:00 Кальяри 1-0 Кремонезе
11/04 18:00 Торино 2-1 Верона
11/04 19:00 Брентфорд 2-2 Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли 0-2 Брайтон
11/04 19:15 Эльче 1-0 Валенсия
11/04 21:00 Милан 0-3 Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль 2-0 Фулхэм
11/04 21:30 Барселона 4-1 Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта 0-1 Ювентус
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор - Сурхон
12/04 17:00 Динамо - Локомотив
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон - ОКМК
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

«Пахтакор» 1-ўринга кўтарилиб олиш имкониятидан фойдалана олмади

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигасининг 5-турида Саудия Арабистонининг «Ал-Иттифоқ» жамоаси меҳмони бўлган «Пахтакор» ғалаба қозонадиган бўлса, гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин эди.

Бироқ, бу имкониятдан тошкентликлар фойдалана олишмади. Бир неча йил муқаддам, аниқроғи бундан тўрт йил олдин уддалаган ишни бу сафар «Пахтакор» уддалай олмади.

Учрашувнинг 24-дақиқасида мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. «Иттифоқ» яримҳимоячиси Яҳё аш-Шаҳрий майдон марказига яқин ҳудудда тўпни эгаллаб олиб «Пахтакор» дарвозасига қараб борди ва чамаси 25-30 метрлардан масофадан Лобанов дарвозасини жуда чиройли тарзда ишғол қилди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб тўрга бориб тушди. Орадан 3 дақиқа ўтиб энди худди шундай вазият «Пахтакор»да содир бўлди. Бироқ Даврон Ҳошимовнинг зарбаси тўсинга тегиб майдонга қайтди.

40-дақиқада ҳисобдаги фарқ иккитага ошди. Жаъмаан ал-Жаъмаан «Пахтакор» ҳимоясидаги қўпол хато туфайли 14 метрлар масофадан «парашют» услубида Лобанов дарвозасини ишғол қилди.

Биринчи бўлим шу натижа билан тугаган бўлса, иккинчи бўлимдаги ҳақиқий голга тортадиган вазият «Пахтакор»да бўлди. Аниқроғи Темурхўжа Абдуҳолиқов Сергеевнинг қанотдаги рейди ва Жамшид Искандеровнинг ақлли пасидан кейин тўпни жуда қулай нуқтада қабул қилиб олганди. Бироқ унинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. Қолган дақиқаларда айтарли вазиятлар яратилмади ва натижада «Пахтакор» «Ал-Иттифоқ»а имкониятни бой бериб бу борада уларни ўзларига етиб олишига имконият яратиб беришди.

ОЧЛ. В гуруҳи.
5-тур
АЛ-ИТТИФОҚ (Саудия Арабистони) — ПАХТАКОР (Ўзбекистон) 2:0 (2:0)
Голлар: Яҳё аш-Шаҳрий (24), Жаъмаан ал-Жамаан (40).

«Ал Иттифоқ»: 32. Файз ас-Собия, 2. Али аз-Зубайдий, 3. Жамаан Аж-Жамаан (81. Иброҳим ал-Иброҳим, 90+4), 5. Мажид ал-Амрий, 4. Карлос, 6. Абдуллоҳ ад-Доссарий, 8. Яҳё Аш-Шаҳрий, 10. Солиҳ Башир (18. Принц Тагое, 83), 13. Ҳасан Кадеш,16. Юсуф ас-Салим, 26. Али аз-Закан (9. Ҳамад ал-Ҳамад, 89).
«Пахтакор»: 12. Александр Лобанов, 3. Ғулом Ўрунов, 5. Акбар Исматуллаев, 7. Кахи Махарадзе, 9. Темурхўжа Абдухолиқов, 10. Жора Оганесян (18. Санъат Шихов, 46), 15. Жамшид Искандеров (6. Мурод Холмуҳаммедов, 73), 19. Игорь Сергеев, 24. Даврон Ҳошимов, 29. Владимир Козак, 34. Ойбек Қиличев (27. Илҳом Суюнов, 56).

B - Гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Лахвия 5 2 2 1 8-7 8
2 Ал-Иттифоқ 5 2 1 2 6-3 7
3 Пахтакор 5 2 1 2 5-7 7
4 Аш-Шабоб (БАА) 5 2 0 3 6-8 6
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:04, 25.04.2013.
Ўқилди: 9760 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик