«Жирона» вингери Тони Вилья жамоани тарк этди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.
Ўтган мавсумда 29 ёшли испаниялик «Жирона» таркибида 2 та ўйинда майдонга тушди.
Унинг тиззасидаги хоч боғлами йиртилиб, мавсумнинг муҳим қисмини ўтказиб юборди.
ОАВ хабарига кўра, футболчи Сегундада ҳаракат қиладиган «Эйбар»га ўтади.