"Манчестер Юнайтед" афсонаси Рио Фердинанд "қизил иблислар" ярим ҳимоячи Скотт Мактоминини сотиш ниятида танқид қилди.
Ўтган ҳафта охирида "МЮ" Мактоминайни "Наполи"га 25 миллион фунт стерлингга сотишга рози бўлгани хабар қилинганди. "Қизил иблислар" тушган маблағни "ПСЖ"дан Мануэль Угартени таклиф қилиш учун ишлатиши кутилмоқда.
Фердинанд Мактоминейнинг сотилишини хато деб ҳисоблайди ва ҳар қандай жамоага осмондан юлдуз тутмайдиган, шу билан бирга жамоа учун астойдил меҳнат қиладиган футболчилар зарурлигини такидлади.
"Ҳар бир футболчи катта юлдуз бўла олмайди ёки жуда машҳур бўла олмайди. Мен Скотт Мактоминайга шундай қарайман.
Мен ҳар доим айтганман, бу лигада Жон О`Ши, Уэс Браун, Даррен Флетчер, Чичарито, Оле-Гуннар Сульшер каби футболчилар керак, худди бизнинг "МЮ"дагидек.
Ёки Альвареснинг "Манчестер Сити"да бўлганидек ёки ўтган мавсумдаги Жереми Доку каби футболчилар керак. Ҳар доим асосий таркибда бўлмасдан туриб, ўйинга таъсир ўтказадиган футболчилар.
Бундай ўйинчилар жуда катта қийматга эга ва улар клубнинг ДНКсини тушунишади, айниқса академиядан келганлар. "Манчестер Юнайтед" ҳар доим бунга амал қилиб келган. Бу мени ҳайратда қолдиради, чунки сиз уни алмаштириш учун 30, 40, 50 миллион фунт сарфлашингиз керак бўлади. Бу арзон бўлмайди.
Бу хавфли, чунки сиз янги ўйинчидан нима олишингизни билмайсиз, ҳолбуки сиз Мактоминейни яхши биласиз. У ўйнаганда ўтади. У ҳар доим ҳам 10 балли шкалада саккиз ёки тўққиз баллда ўйнай олмайди, лекин етти баллга аниқ ўйнайди. Лекин у саккиз баллга ўйнаса албатта гол уришини ҳамма билади", - деди Фердинанд Daily Mail билан суҳбатда.