"Фиорентина" ва "Фенербахче" ўртасида Софян Амрабат трансфери бўйича музокаралар давом этмоқда, дея хабар беради Фабрицио Романо.
Туркларнинг 2 миллионга тўланган ижара ва 12 миллионга мажбурий сотиб олиш кўринишидаги сўнгги таклифи рад этилди, чунки "бинафшаранглар" кўпроқ пул исташмоқда.
Мулоқот давом этмоқда, марокашликнинг олдида "Эвертон"дан ҳам таклиф бор.