«Барселона» ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста бундеслиганинг Испания премьеросидан кучли деган фикрни инкор қилди.
«Бавария» ва «Боруссия» чемионлар лигаси ярим финалида жуда яхши ўйин кўрстишди, лекин бу Германия бундеслигаси Испания премьеросидан кучли дегани эмас.
Немислар шунчаки рақибларини мағлуб этишди. Олдинда жавоб ўйинлари борлигини унутманг. Биз ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
Нимагадир эришишни хоҳласак, биз омадга ишонишимиз керак. Тўғри, тўртта топ фарқи жуда катта, лекин ўйинга жиддий муносабатда бўлиш ва ғалаба учун ҳаракат қилиш керак. Кўрамиз нималар содир бўларкин»,- дейди футболчи.