Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Команга Лондоннинг топ-клуби қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Вингер Кингсли Коман яқин кунларда "Бавария"ни тарк этиши мумкин. Франциялик футболчининг "Ал-Ҳилол"га ўтишга розилиги ҳақида маълумот пайдо бўлди, аммо 28 ёшли футболчининг агенти бу маълумотни рад этди.

Daily Mail нашри хабарига кўра, Команга "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда. Лондонликлар маош борасида “Ал-Ҳилол” билан рақобатлашишга тайёр эмаслар, аммо футболчига юқори савияда яхши лойиҳа таклиф қилишлари мумкин.

Қайд этилишича, "Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ҳужум чизиғида рақобатни кучайтирмоқчи. Олдинроқ миш-мишлар Кингсли Команни Премьер-лиганинг яна бир топ клуби - "Ливерпуль" билан боғлаган эди. Франциялик футболчини Transfermarkt 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:23, 29.08.2024.
Ўқилди: 1987 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик