«Реал Мадрид» қанот ҳимоячиси Ферлан Менди жароҳати сабаб Франция терма жамоаси йиғинига бормайдиган бўлди.
«Marca» нашрига кўра, Ферланнинг жароҳати жиддий эмас, у мушаклари зўриқишидан азият чекмоқда.
Қайд этилишича, футболчи ФИФА кунларидан сўнг майдонга қайтишга тайёр бўлади.