"Барселона" Ла Лигадаги энг ёш таркибга эга.
Ханси Флик жамоасининг ўртача ёши 23,4 ёш. Шу билан бирга, каталонияликлар шу пайтгача ўтказилган 4 учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Рейтингда иккинчи ўринда "Реал Сосьедад" (24,5 ёш), учинчи ўринда "Валенсия" (25 ёш). "Реал Мадрид" бу кўрсаткич бўйича "Сельта" билан тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди - 26,5 ёш.
Энг юқори ўртача ёш "Райо Вальекано" таркибида (29 ёш). "Атлетико" ҳам сўнгги ўринлардан бирида - 28 ёш.
Энг кўп тарбияланувчилар "Атлетик" (18), "Сосьедад" (16) ва "Барселона" (13)да.