Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Суареснинг хайрлашув учрашувида Уругвай афсоналари, Неймар ва Месси иштирок этди

Баҳо:
+ | -

Уругвай терма жамоаси мухлислари Луис Суареснинг сўнгги ўйинида хайрлашув маросимини уюштиришди.

37 ёшли ҳужумчи терма жамоадаги сўнгги ўйинини ЖЧ-2026 саралаши доирасида Парагвайга қарши (0:0) ўтказди.

Учрашув бошланишидан аввал "Сентенарио" стадионидаги мухлислар "Луис абадий" ёзуви туширилган улкан баннерни осиб, футболчини бутун ўйин давомида қўллаб-қувватлаб туришди. Финал ҳуштаги янграганидан сўнг мухлислар футболчини чиройли тарзда кузатиб қўйишди.

Хайрлашув маросимида терма жамоанинг собиқ бош мураббийи Оскар Табарес ҳамда жамоанинг собиқ сардорлари Диего Лугано, Диего Форлан ва Диего Годинлар иштирок этишди. Стадион экранида Суарес фаолиятидаги бошқа муҳим шахслар пайдо бўлди, улар орасида Лионель Месси ва Неймар ҳам ўзларининг хайрлашиш тилакларини билдиришди.

“Интер Майами” футболчиси халқаро фаолиятини Уругвай терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар сифатида якунлади. Унинг ҳисобида 143 та ўйин ва 69 та гол бор.

Киритилди: 13:42, 07.09.2024.
Ўқилди: 7134 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [14199]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [8030]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4304]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3904]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3581]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3154]

Goal.com «Олтин тўп»—2026 даъвогарларининг янгиланган рейтингини тақдим этди [3145]

Score90: «Олтин тўп-2026» учун курашда кутилмаган етакчи пайдо бўлди (ТОП 5) [2812]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2546]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2510]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик