Дортмунднинг "Боруссия" клубининг афсонавий бош мураббийи Юрген Клопп ўтган мавсум охирида "Ливерпул"ни тарк этганди.
У келажаги ҳақида фикр билдирди. "Мен ишлайман, лекин илгари қилган ишларим билан шуғулланмайман. Бироқ футболга доир ҳеч нарсани ўтказиб юбормайман.
Ёш футболчилар жуда кўп. Мен уларни томоша қилишдан жуда хурсандман ва агар уларга маслаҳат ва қўллаб-қувватлаш билан ёрдам бера олсам, хурсанд бўламан", – деди Клопп.