«ПСЖ» ҳужумчиси Златан Иброҳимович «Eurovision»-2013 танловининг очилиш маросимида қатнашишга розилик билдирди.

Швециялик ҳужумчи танловнинг суратга олиш жараёнида таклиф этилган машҳур юлдузлар қаторида зикр этилган.
Бу галги мусобақа 14, 16 ва 18 май кунлари Иброҳимовичнинг она шаҳри Швециянинг Мальме шаҳрида бўлиб ўтади. Қизиғи шундаки, «ПСЖ» футболчининг жонли эфирда саҳнага чиқишига розилик бермаган.
Эслатиб ўтамиз, «Eurovision»да Европа қитъасининг деярли барча давлатларидан энг яхши қўшиқчилар ташриф буюришади ва қитъанинг энг кучли қўшиғи ва қўшиқчиси аниқланади.













