"Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси Анхель Гомес яқин келажакда "Олд Траффорд"га қайтишни истайди. 24 ёшли англиялик футболчи "қизил иблислар" сафига ўтишни ўз олдига узоқ муддатли мақсад қилиб қўйган.
Бир неча йил аввал Гомес барқарор ўйин тажрибасига эга бўлиш мақсадида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этганди. Анхель ҳозирда Франциянинг "Лилль" жамоасида ўйнайди, у ўтган мавсум чемпионатда 8 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ Гомесга "Ньюкасл", "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" каби клублар ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.