Виктор Бонифасе "Хоффенхайм"га қарши ўйинда ўз голини ноодатий тарзда нишонлади.
Бундеслиганинг 3-турида “Байер” 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
30-дақиқада леверкузенликлар ҳужумчиси Бонифасе ўзининг илк голини киритиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
У голни «Байер» мухлислари олдига югуриб келиб, шортигини тушириб нишонлади. Бунинг учун у сариқ карточка олмади.
"Мен ҳеч кимни провокация қилишни хоҳламадим. Бу Нигериядаги ТикТок тренди холос", - дея тушунтирди футболчи вазиятни.