“Ювентус” аёллар жамоасида ўйнаётган швейцариялик ҳужумчи Алиша Леманн аёллар футболидаги маошлар ҳақида гапирди.
"Машғулотлардан сўнг мен Дугласга (Луис) бу адолатсизлик эканлигини тез-тез айтаман. Биз бир хил иш қиламиз, лекин у мендан 100 баробар кўп маош олади. Тенг маош мени ташвишга соладиган нарса, чунки мен аёлман. Жамоадошларим билан Италия аёллар футболини ривожлантиришга, аёлларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишимиз мумкин. Бизга вақт керак", - дея Леманнинг сўзларини келтиради RMC Sport.