"Реал" ҳимоячиси Дани Карвахаль келажакдаги режалари ҳақида гапирди.
"Реал" билан янги шартномами? Клуб қарор қилади. Мен ҳар қандай қарорни муаммосиз қабул қиламан.
Мен бу ерда иложи борича узоқроқ қолишни истайман, аммо "Реал Мадрид" даражасига ета олмаган куним, мен кетаман", - деди Карвахаль.
32 ёшли испаниялик футболчи бутун фаолияти давомида мадридликлар сафида ўйнаган, 2012/13 йилги мавсумни "Байер"да ўтказган. Бу вақт ичида Карвахаль "Реал Мадрид" билан 26 та турнирида ғолиб чиқди.