"Интер Майами" ҳимоячиси Бенжамин Кремаски "Филадельфия Юнион"га қарши ўйинда (3:1) 2 та гол уриб, 1 та ассист берган Лионель Месси ҳақида гапирди.
"Ўтган ўйинда Лео Мессининг қилган иши бизга яна бир бор унинг қандай футболчи эканлигини кўрсатди. Биз уни соғиниб қолган эдик ва у қайтиб келганидан жуда хурсандмиз. Лео мавсум охиригача яна жароҳат олмайди деган умиддамиз, чунки у майдонда бўлганида биз футболдан завқланамиз", - деди Кремаски.