Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Эндрикнинг иқтидори ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, 18 ёшли бразилиялик кеча Чемпионлар лигасида дебют қилди ва шу заҳотиёқ Германиянинг «Штутгарт» клуби дарвозасига гол урди.
«Эндрикнинг ўзига хос иқтидори бор. Унда жасорат ва сифат бор. Унинг зарба бериш маҳорати ақл бовар қилмайди. Мен Эндрик бир неча дақиқа захирадан майдонга тушган бўлсада, гол уришига ишончим комил эди», - деди Анчелотти матбуот анжуманида.