«Манчестер Юнайтед» ҳали ҳам «Аталанта» ярим ҳимоячиси Эдерсон Лоуренсони ўз сафига қўшиб олишга умид қилмоқда. Бразилиялик кеча Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-турида Лондоннинг «Арсенал» жамоасига қарши ўйинда энг яхши футболчига айланди.
"TNT Sports" хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» келажакда Лоуренсонинг трансфери бўйича «Аталанта» билан келишувга эришмоқчи. Футболчининг ўзи фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиришга тайёр.