Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида бугун 10-тур ўйинлари ўтказилди.
Эркаклар ўртасидаги Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги баҳслар оғир ўтди ва драма жанрига мос бўлди. Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Динг Лиренга қарши баҳс ўрталарида бир қатор хатоларга йўл қўйди. Натижада Динг ғалабага яқин эди, аммо ҳамюртимиз дурангга қочишни уддалади.
Иккинчи тахтада Нодирбек Ёқуббоев хитойлик шахмат устаси Вей Йига қарши дона сурди. Рақиб ўйин ўрталарида сипоҳ қурбон қилиб, устунликка эришди. Аммо ўйин ўртасидан ўтганида у ҳам хато қила бошлади. Афсуски, Ёқуббоев бу хатолардан фойдалана олмади ва мағлуб бўлди.
Учинчи тахтада Жавоҳир Синдаров ўйин ўрталарида кичик устунликка эришиб турганига қарамай, Шоҳни бироз ноаниқ катакка юриб қўйди. Ю Йангйи бу хатони кечирмади ва мағлубиятга учради.
Шамсиддин Воҳидов тўртинчи тахтада мардонавор курашиб, ғалабага эришди. Якуний ҳисоб — 1,5 - 2,5.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси эртага ғалабага эришишга ва Олимпиадани кучли учликда якунлашга ҳаракат қилади.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса, кутилмаганда, Англия устидан ишончли ғалабага эришди — 3:1. Умида Омонова ва Нодира Нодиржонова ғалаба қозонган бўлса, Афруза Ҳамдамова ва Нилуфар Ёқуббоева дуранг қайд этишди.
Эркаклар терма жамоамиз
ЎЗБЕКИСТОН - ХИТОЙ - 1,5:2,5. Мағлубият...
Нодирбек Абдусатторов (2766) - Динг Лирен (2736) - 0,5:0,5
Нодирбек Ёқуббоев (2666) - Вей Йи (2762) - 0:1
Жавоҳир Синдаров (2677) - Ю Йангйи (2703) - 0:1
Шамсиддин Воҳидов (2650) - Ванг Юе (2637) - 1:0
Аёллар терма жамоамиз
ЎЗБЕКИСТОН - АНГЛИЯ - 3:1. Ғалаба!
Афруза Ҳамдамова (2313) - Лао Лан (2353) - 0,5:0,5
Нилуфар Ёқуббоева (2248) - Йованка Хоуска (2333) - 0,5:0,5
Умида Омонова (2032) - Тома Катарзина (2184) - 1:0
Нодира Нодиржонова (2059) - Бодхана Сиванандан (2196) - 1:0