Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ҳаким Фузайлов: «Шогирдларим юқори маҳоратга эга бўлгани учун ғалабага эришдик»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" ва "Динамо" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов иштирок этди.

— Ўйин осон бўлмаслигини шогирдларимга тушунтиргандим. Рақиб ҳимоядан ўйнади ва уларнинг ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмади. Учрашувнинг бошиданоқ ўйинни назорат қила бошлаган бўлсакда, биринчи бўлиб ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик эса яна ташаббусни ўз қўлимизга олдик ва шогирдларимнинг юқори маҳорати эвазига ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилдик. Вазиятлардан тўлиқ фойдалана олганимизда, янада кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Ўйин сурати юқори бўлмаса-да, ғалабани қўлга кирита олдик.

— Санжар Турсунов ўйинларда захирадан майдонга тушмоқда. У ҳали тўлиқ формага кириб олмадими?
— Санжар аста-секин формасини тиклаб бормоқда. Ҳозирги кунда Жасур Ҳасанов унга нисбатан яхшироқ формада. Шунинг учун асосий таркибда Жасурни тушуришни маъқул кўрмоқдаман.

— "Пахтакор" билан ўйинда жамоангиз ҳужумкор ўйин кўрсатганди. Бугун эса бироз суст ҳаракат қилишди ва ўз дарвозасидан гол олиб чиқди. Бу нима билан боғлиқ.
— Бу руҳият билан боғлиқ. "Пахтакор" ва "Динамо" билан ўйинларни солиштириб бўлмайди. Бу ўйинларга футболчиларнинг ҳам муносабати турлича бўлади. Ўтказиб юборилган голдан кейин шогирдларим тезда яна ўйинга киришиб олишди. Тўп дарвозамизга кирган бўлса-да,  ўйинни биз назорат қилаётгандик. Ўйинимиз ёмон чиқмаётгани учун футболчилар хотиржамликка берилишганди. Натижада гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик эса ҳаммаси жойига тушиб кетди.

— Бугун футболчиларда хатолар кўпроқ кўзга ташланди.
— Ёғиб ўтган ёмғирдан кейин майдон сирпанчиқ эди ва футболчилар кўп сирпанишди, тўп ҳам одатдагидан тезроқ ҳаракатланди. Шунинг учун хатолар кўпроқ юзага келди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:25, 03.05.2013.
Ўқилди: 3235 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6439]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6043]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3927]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2319]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2288]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2268]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1998]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1872]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1803]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1735]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик