Муҳаммад Салоҳ келаси ёзда "Ливерпуль"ни тарк этиши мумкин. Мерсисайдликлар клуби мисрлик юлдуз ўрнини босадиган вариантларни кўриб чиқмоқда.
Fichajes нашрининг журналист Эдуардо Индага таяниб хабар беришича, "Ливерпуль" ҳужумчи Родриго учун 100 миллион евродан кўпроқ пул тўлашга тайёр. Айнан бразилияликда "қизиллар" ҳужумда Салоҳнинг ўрнини боса оладиган футболчини кўришади.
"Реал" Родригони сотмоқчи эмас, бразилияликнинг ўзи эса Мадридда ўйнашни давом эттиришга қарор қилган. Аммо 23 ёшли бразилиялик футболчининг позицияси ўзгариши мумкин, агар у ўзи хоҳлаганидан камроқ ўйин амалиётига эга бўлса.