Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

«Қизилқум» дастлабки очколарни қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

"Қизилқум" 7-турга келиб нафақат ўзининг дастлабки ғалабасига эришди, балки дастлабки очколарини ҳам қўлга киритди. Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Рустам Забиров шогирдларининг қурбонига айланди. Натижада Юрий Саркисян жамоаси аутсайдерлардан бирига айланиб қолди.

Ваҳоланки, ўйиндаги ҳисобни фарғоналиклар очишганди. Бахтиёр Ёқубов 4-дақиқада ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Сардор Мирзаевнинг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтган бўлса, Шерзод Ҳакимов қайтган тўпни дарвозага йўллади.

Биринчи бўлим ўрталарисида "Қизилқум" ҳисобни тенглаштирди. Меҳмонлар жарима майдончаси ичида вужудга келган қулай вазиятдан фойдаланиб, Яннис Манзукас рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Голдан руҳланган майдон эгалари ўйиннинг сўнгги дақиқаларига қадар ғалаба умидида тўп суришди. Иккинчи бўлим ўрталарига келиб яна ўша Манзукас жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг 70-дақиқада зарафшонликлар ҳисобдаги фарқни янада оширишлари мумкин эди. Бироқ фарғоналик Муҳсин Низомиддинов бўш қолган дарвозага кириб кетаётган тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Ўйиннинг энг сўнгг дақиқасида зарафшонликлар ўзларининг учинчи голларини уришди. Манзукас узатиб берган тўпни Файзулла Қамбаров дарвозага йўллади. Якуний ҳисоб — 3:1.

ОЛИЙ ЛИГА. 7-ТУР
"ҚИЗИЛҚУМ" - "НЕФТЧИ" - 3:1 (1:1)
Гол: Яннис Манзукас (24, 67), Файзулла Қамбаров (90) — Шерзод Ҳакимов (4)
Огоҳлантириш: Шерзод Ҳакимов (22)
"Қизилқум": Элдор Тожибоев, Тимур Яфаров, Аваз Агалиев, Фаррух Ҳайдаров, Андрей  Власичев, Тимур Васильев, Файзулла Қамбаров, Муқим Тошматов, Яннис Манзукас, Илья Ильин, Алишер Саматов.
"Нефтчи": Хуршид Хўжаев, Шукур Пўлатов, Иқбол Бобохонов, Бахтиёр Ёқубов, Отабек Исроилов, Сардор Мирзаев, Шерзод Ҳакимов, Иқбол Акрамов, Санжар Асқаралиев, Шавкат Насибуллаев, Муҳсин Низомиддинов
Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент), Р.Шояҳметов (Тошкент), Н.Рўзимов (Тошкент), И.Иброҳимов (Нукус).
Назоратчи: А.Абдуллаев (Тошкент).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:38, 04.05.2013.
Ўқилди: 3333 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.