Бу йилги мавсумни кўтаринки руҳда ўтказаётган «Металлург» бу сафар Қаршида «Насаф» меҳмони бўлиб имкониятни бой бериб қўйди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқлариданоқ «Насаф» футболчилари олдинга ташланишди ва бу ўз самарасини берди. Айнан 1-дақиқада ҳисоб очилди. Артур Геворкяннинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Азамат Алланиязов боши билан дарвозага аниқ йўллади. Шундан сўнг устунлик «Металлург» тарафга ўта бошлади. 12-дақиқада Шаҳзод Сулаймонов чап бурчакдан узатилган тўпни яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади. Бироқ бу вазиятда мезбонлар посбони Суюнов маҳорат кўрсатди.
25-дақиқада Алланиязов дубл қайд этиши мумкин эди. Яна бир бор Артур Геворкян ошириб берган жарима тўпини Алланиязов боши билан дарвозага йўлади. Бироқ, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 30-дақиқада эса Илҳом Юнусовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбасини «Металлург» дарвозабони қийинчилик билан бартараф этди. 37-дақиқада ҳисобдаги фарқ яна ошди. Тезкор комбинацияни Илҳом Юнусов гол билан якунлади. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас эса энди Шоҳрух Гадоев ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Биринчи бўлим худди шу натижа билан тугай деб турганида Шаҳзодбек Нурматов ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Биринчи бўлим шу тариқа якунига етди.
Иккинчи бўлимда ҳам устунлик кўпроқ «Металлург» футболчиларида бўлди. Бироқ кўпгина вазиятлар дарвозабон баъзи вазиятларда эса ноаниқликлар ҳисобнинг ўзгармаслигига сабаб бўлди ва «Насаф» бу йилги мавсумда асосий рақобатчиси сифатида кўринаётган «Металлург»ни мағлуби этиб учинчи ўринга кўтарилиб олди.
ЎзПФЛ. 7-тур
НАСАФ – МЕТАЛЛУРГ 3:1 (1:0)
Гол: Азамат Алланиязов (1), Илҳом Юнусов (37), Шоҳрух Гадоев (39) - Шаҳзод Нурматов (45).
«Насаф»: 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев, 9. Илҳом Шомуродов, 17. Артур Геворкян (8. Мирзакамол Камолов, 87), 20. Эркин Бойдуллаев, 22. Шоҳруҳ Гадоев (23. Шерзод Аъзамов, 78), 27. Илҳом Юнусов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Одил Ҳамробеков, 41. Азамат Алланиязов (77. Суҳроб Неъматов, 54).
«Металлург»: 32. Суҳробжон Султонов, 4. Ҳикмат Ҳошимов (с), 6. Дилмурод Каримов, 7. Дониёр Одилов, 8. Суннатилла Мамадалиев (11. Шуҳрат Йўлдошев, 58), 9. Шаҳзодбек Нурматов (23. Миртўра Акбаров, 66), 13. Александр Ковалёв, 14. Давронбек Каримқулов, 19. Руслан Вагапов, 20. Мирғиёс Сулаймонов (5. Умидбек Тожимов, 70), 21. Сардор Расулов.
Огоҳлантириш: Ҳикмат Ҳошимов (56)
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), С. Ивлев (Навоий).