"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска футболчилар билан ишлашга ёндашуви ҳақида гапирди.
Италиялик мутахассис жорий мавсум бошланиши олдидан Маурисио Почеттино ўрнига "кўклар" бошқарувини қўлга олди.
"Мен футболчилар нима учун бундай қилишаётганини тушунмай туриб, бирор нарса қилишларини хоҳламайман. Бу менинг ишимнинг биринчи кунидан бери шундай. Шунинг учун мен улардан шунчаки югуришларини сўрамайман. Ўйлайманки, ўйинчиларга нима учун улар муайян ҳаракатларга муҳтожлигини тушунтириш ёқимли", - дея Маресканинг сўзларини келтиради Absolute Chelsea.