"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот Эндрю Робертсоннинг жароҳати ҳақида фикр билдирди.
АПЛ доирасида "Вулверхэмптон"га (2:1) қарши кечган учрашувда чап қанот ҳимоячиси алмаштирилди. "Қизиллар" устози фикрича, шотландияликнинг муаммоси жиддий эмас.
"Бу катта муаммо бўлади деб ўйламайман, гарчи ҳеч нарсани билмасам ҳам. Назаримда, унинг шунчаки оёғи кўкарган", деди Слот ўйиндан кейинги журналистлар билан суҳбатида.