"Атлетико" "Реал"га қарши ўйинда мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари ҳақида баёнот берди.
Ла Лиганинг саккизинчи туридан ўрин олган ўйинда (1:1) "матрасчилар" меҳмонлар дарвозабони Тибо Куртуага қарата буюмлар улоқтиришди. Ўйин тўхтатилди ва 15 дақиқадан сўнг давом эттирилди.
"Атлетико Мадрид" "Реал Мадрид"га қарши ўйиннинг 68-дақиқасида жанубий трибунадан улоқтирилган нарсаларни норозилигини билдиради.
Воқеа содир бўлганидан бери клуб хавфсизлик бўлими полиция билан ҳамкорликда иш олиб борган, улардан бирининг шахси аллақачон аниқланган. Клуб ўзининг ички жиддий қоидабузарлик сиёсатини ушбу ҳодисага алоқадор шахсларга нисбатан қўллайди.
Бундай хатти-ҳаракатлар футболда ўрин йўқ ва 70 000 дан ортиқ томошабин иштирок этган ҳаяжонли муҳитдан баҳраманд бўлган, уларнинг аксарияти намунали хулқ-атворини намойиш этган стадион обрўсига путур етказади", — дейилади клуб баёнотида.