Мартин Киоун "Манчестер Юнайтед"да Эрик тен Хаг ўрнига ким бўлиши мумкинлигини айтди.
"Мен ван Нистелройга қарайман. У бош мураббий ёрдамчиси сифатида қўлидан келганини қиляптими? Тен Хагни ёлғиз кўринади.
Ван Нистелрой унинг ўрнини кутяптими? Чунки жамоада ўзгаришлар бўлаётгандек.
Ҳамма бир жамоа бўлиб ишлайдими? Мен буни ван Нистелройдан кўрмаяпман. Тен Хаг шунчаки ўтиради ва ҳеч нарса содир бўлмайди, ҳеч ким ҳеч ким билан гаплашмайди. Гвардиола тез-тез захира ўриндиғига бориб, ёрдамчилари билан гаплашади.
"Манчестер Юнайтед"даги ҳар бир футболчи ўзларига кўзгуда қараб, борини бераётганини айтиши мумкинми?" - деди "Арсенал"нинг собиқ ҳимоячиси Мартин Киоун.
48 ёшли Ван Нистелрой ҳозир Тен Хагнинг ёрдамчиси бўлиб ишлайди. "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ форварди ПСВда бош мураббий сифатида тажрибага эга.