Луис Энрике "ПСЖ"нинг Лига 1да "Ницца" билан дурангига (1:1) баҳо берди.
"Биринчи ва иккинчи бўлимлардаги фарқни тушунтириш жуда қийин - кўпчилик ўйинчиларимизда мисли кўрилмаган камчиликлар мавжуд.
Оддий техник ҳаракатларда, пасларда ва одатда биз учун осон бўлган бошқа вазиятларда биз жуда кўп хатоларга йўл қўйдик.
Биринчи бўлим жуда ёмон ўтган бўлса-да, мен футболчиларимизнинг руҳиятидан жуда фахрланаман.
Танаффусдан сўнг бор эътиборимизни ўйинга қаратдик. Мен жамоанинг иккинчи бўлимдаги реакциясидан мамнунман", деди ПСЖ мураббийи.