"Аталанта" бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини шанба куни Италия чемпионатида "Аталанта" "Женоа" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (5:1) А Серияда очколари сони 900 тага етган тўртинчи мураббий бўлди. Гасперинига 900 очкога эришиш учун 568 та ўйин керак бўлди.
Карло Анчелотти "Парма", "Ювентус", "Милан" ва "Наполи"да ишлаган вақтида А Серияда 950 очко билан рўйхатда учинчи ўринни эгаллаб турибди. У бу натижага 488 ўйинда эришган.
Италия терма жамоаси бош мураббийи Лучано Спалетти еттита топ-клуб, жумладан, “Наполи”, “Рома”, “Интер” ва “Удинезе” билан 559 учрашувда 996 очко жамғарган.
506 ўйинда 1012 очко тўплаган Массимо Аллегри ғалаба учун уч очко тўплаган даврда А Сериянинг энг муваффақиятли мураббийи ҳисобланади.