Алан Ширер Эрик Тен Хагнинг изоҳларидан ҳайратда.
"Агар жиддийроқ ўйлаб қарасангиз, "Вилла"га бориш ва имкониятни бой бермаслик ёмон эмас, мақбул, жадвалдаги ўрнини ҳисобга олсак, яхши натижа.
Лекин Тен Хагнинг ўйиндан кейин айтадиган гаплари унинг ўзига ярашмайди. Назаримда, унинг тўғри йўналишда кетяпмиз, деган гапи номақбулдек туюлди" - деди "Ньюкасл" ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси.