Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Жалолиддин Машарипов: «Катанец ёнимизда бўлмаса-да мураббий талаб қилган нарсани яхши билган ҳолда ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов бугун ОАВ вакилларига интервью берди.

"Саралашнинг ушбу босқичига қуръа ташланган пайтда, бошқа жамоаларни ҳурмат қилган ҳолда шуни айтишим мумкинки, биз айнан ушбу жамоаларга (Эрон ва БАА) қарши ўйинларни кўпроқ кутдик. Шу кунлар келмоқда. Йигитларнинг барчаси ҳозир яхши кайфиятда. Футболчилар аввалги ойдаги йиғинга нисбатан яхшироқ формада етиб келмоқда. Барча ўз клублар сафида ўйнашни бошлади. Ҳамма ўйинчилар Эрон билан баҳсга тайёр деб айта оламан. БАА билан ўйин эса Бразилияга қарши бўлади, десак ҳам бўлади. Кўпгина бразилиялик футболчилар БАА фуқаролигини олган. Яхши ўйин бўлади. Қўлдан келганча керакли натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

Эронни айни пайтда кучсизланган дея олмайман. Улар Ўзбекистонни жуда ҳам ҳурмат қилади. Биз уларни бунга мажбур қилдик, деб айта оламан. Эронга қарши баҳсда чиройли ўйин кўрсатиб, ўз уйимизда 3 очкони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Катанецда аввал ҳам соғлиғи билан боғлиқ муаммо юзага келганди. Бу биринчи марта эмас. Аммо 3 йил давомида бирга ишлаб келяпмиз ва у биздан нима хоҳлашини яхши биламиз. Мураббий биз билан бирга бўлгани яхши, аммо у бўлмаса ҳам мураббий талаб қилган нарсани яхши билган ҳолда ҳаракат қиламиз. Айни пайтда бизга янги мураббий шарт эмас. Мен бунга қаршилик қилган бўлардим. Мураббийнинг тактикаси эвазига биз кучли рақибларни юта бошладик. Катанец ёнимизда бўлмаса ҳам, у ҳамиша биз билан алоқада", — деди Машарипов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:30, 07.10.2024.
Ўқилди: 3082 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6347]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2997]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2994]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2077]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1939]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1886]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1752]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1525]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1525]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1524]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик