Бильбаонинг "Атлетик" клуби ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ойан Сансет Испания Примьеросининг 9-туридан ўрин олган “Жирона”га қарши ўйинда жароҳат олди.
Эслатиб ўтамиз, учрашув басклар жамоасининг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган эди.
"Ойан Сансет ўйиннинг 42-дақиқасида жароҳати туфайли алмаштирилиши керак эди. Кейинги воқеалар ҳозирча номаълум", - дея хабар берди клуб матбуот хизмати.
Marca хабарига кўра, футболчининг тикланиши 10 кундан кўпроқ вақтни олади, шунинг учун Сансет "Эспаньол" билан ўйинда майдонга тушмайди.